Имомдан бориб кечирим сўрайми?

Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум. Мен масжиддаги бир қори акадан бомдоддан кейин ҳали қуёш чиқмасдан аввал қазо намоз ўқиса бóладими деб сўраган эдим. Чунки одатда шунда қилардим. Домла эса йўқ мумкинмас деди. Азон айтилгандан то бомдод чиқиб кетгунча ўқиш мумкинмас деди. Шу пайтгача ман шунде қилиб кеганман. Энди улани қайта ўқиманми қабул бўмедидми десам, энди уни Аллоҳ билади деди. Ўйлантириб қўйди. Зикр аҳли ҳаяти савол жавобларидан шу ҳолатда ўқиса бўлиши ҳақида жавоб топдим. Агар бошқа биров шу саволни ўша қори акадан сўраса унга ҳам нотўғри жавоб кетиб қолмасин деган ниятда (бошқача ниятни умуман кўзламадим) домлани олдига бордим ва сиздан кеча савол сўраган эдим зикр аҳлидан сўранг да бўлади дейишган экан, фақат нотўғри тушунманг, бошқа бировга нотўғри малумот кетиб қомасин деган манода айтеппан деб ҳали гапимни тугатмасимдан, жаҳл билан: эмаса мандан умуман савол сўраманг деб хўмрайиб кетиб қолди. Бир танишимга шу ишим нотўғрими деб воқеани айтсам у: энди буни тушунадиган бор тушунмедиган бор каттала айтгани яхшида, бир тарафдан тўғрию бир тарафдан нотўғриямда деди. Ўйланиб қолдим хато иш қилиб домлани ҳафа қиб қўйдимми деб. МАН ДОМЛАДАН УЗУР СЎРАСҲИМ КЭРАКМИ? Ахир пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ким гапиретганимас нимани гапиретганига қара деган манода хадис борку. Али ибн Абутолибдан ҳам савол сўрашганда жавоб берса, йўқ ундаймас бундай бўлади дейишганда, ўша ерни ўзида хатосини тан олиб тўғри тушунганку, наҳотки ишим ҳато, агар шунде бўса айтинг бориб узур сўраб келе. Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллоҳ вақтингизни барокотли қилсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар барчанинг олдида шу танбеҳни берган бўлсангиз у кишининг обрўсини тўккан бўласиз. Агар якка ўзига айтган бўлсангиз, истеҳзо оҳангида мурожаат қилмаган бўлсангиз, ниятингиз холис Аллоҳ учун вазиятни ислоҳ қилиш бўлган бўлса, шунга қарамай у киши жаҳл қилган бўлса, сизда айб йўқ экан. Охиратда у киши сизга хусуматчи бўла олмайди. Аммо узр сўраб ўзингизни ундан паст тутсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида даражангиз кўтарилади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 20:57 | Савол-жавоблар | 130 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar