Тижорат ва холат
Ассалому алайкум! Мен аквариум тижоратида ишлайман, кундалик бўлаётган иш масаласида тушунча берсангиз. Бизда шундай холатлар мавжуд инсонлар бизга аквариум хажмини ва нархини сўрашганда биз ичидаги ойна апаратлари мехнат хақини керакли жихозларни инобатга олиб баландроқ нарх айтамиз. Бу канчалик тўғри? Ва яна балиқларга келганда нарх-навосини сўрашган пайити бизда бўлмайди, аммо ўз олдимиздан олиб сотишимиз хисобига балиқнинг нархини хам ўзимиз нархлаб айтамиз аммо ўз хисобимиздан сотиб оламиз ва сотамиз бу жоизми? Яни ўзимизда бўлмаса аммо олишимиз аниқ бўлса ўз хисобимиздан олишимизни инобатга олиб сухбат вахтида пулини айтиш ва шу ишни қилишни назарда тутяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Кўрсатадиган хизматингиз ва сотадиган молингиз учун нарх белгилаш ўзингизнинг ихтиёрингизда, инсоф билан белгилаш тавсия қилинади.2). Ўзингизда бўлмаган нарсани сотишингиз жоиз эмас. Мижозларга ўша мол ҳозирда сизда мавжуд эмаслиги ва уни топиб, уларга фалон нархда сотишга келишишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 21:08 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар