Қасида ўқийдиган домлалар
Ассалому алайкум! Ҳозирда кўплаб одамлар домлаларга боришади. Уларни “қасида домла” дейишади. Шу ишлар ширк деб ҳисобланадими? Инсон ўзига хатмона ўқиса бўладими? Ўтганлар учун ўқилишини билардим, лекин тирикларга ўқилишини билмайман. Шунга аниклик киритиб берсангиз илтимос. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! https://savollar.islom.uz/savol/17446 عَنْ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ الْأَشْجَعِيِّ، قَالَ: كُنَّا نَرْقِي فِي الْجَاهِلِيَّةِ فَقُلْنَا يَا رَسُولَ اللهِ كَيْفَ تَرَى فِي ذَلِكَ فَقَالَ: «اعْرِضُوا عَلَيَّ رُقَاكُمْ، لَا بَأْسَ بِالرُّقَى مَا لَمْ يَكُنْ فِيهِ شِرْكٌ Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Жоҳилиятда руқя ўқир эдик : “Эй Аллоҳнинг расули бу ҳақида нима дейсиз” дедим. У зот : “Руқяларингизни менга кўрсатингларчи. Модомики руқяда ширк бўлмас экан зарари йўқ” дедилар". Муслим ривояти. Ушбу ҳадисга биноан дам солишнинг зарари йўқ. Энди уларнинг ўқийдиган нарсалари нималардан иборатлигини билиш керак. агар ичида ширк бўлмаса зарари йўқ. Холис Аллоҳ таоло учун хатм қилинганда савоб ҳосил бўлади. У савобни ўтганларга ҳам, тирикларга ҳам бағишлаш мумкин. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 18:34 | Савол-жавоблар | 171 | Ақийда