Ўқитувчимизни гапи тўғрими

Ассалому алайкум! Мен тиббиёт олийгохида ўқийман. Бугун дарсда домламиз мавзуни тушунтириб бериш давомида айтдиларки. Сен намоз ўқиб турган пайтингда агар ёнингда касал бўсаю унга ёрдам керак бўлсаю сен намозни бузмасдан намоз ўқисенг ўқиган намозинг қабул бўлмайди. Сабаби сен бояги одамга қарашинг керак эди намозни бузиб бўсаям дедилар Ва яна шу устоз айтдиларки сен тиббиётни ўрганиб бир кеча беморни даволаб унга парвона бўлиб қараб чиқишинг яьни даволашинг эххе неча йиллик ибодатларинг масалан 20-25 йил (шу йил оралиғидаги миқдорни айтдилар) шунча пайт қиган закотинг намозинг зикринг умуман барча ибодатларингдан кўпроқ савоб беради деган фикрни айтдилар. Шу кишини айтган ушбу фикрлари тўғрими?.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Ҳар қандай кишининг олдида ҳаётий масалада муҳтожлик сезилса, масалан сувга биров чўкаётган бўлса, намозини қўйиб уни қутқаради. Иккинчи масалада мутлақо нотуғри айтган. Ўша одам ўзини ҳаддини билсин. Далилга суянмай бирор гапни диндан деб гапиришдан қўрқсин.  عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ.Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар». Доримий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 21:08 | Савол-жавоблар | 158 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar