Насаб
Ассалому алайкум! Нега турмуш бошида турганда ёшларни насл насабига қаттиқ ёпишиб олишади? Айниқса қизларни насаби пастлиги учун ерга уриб ҳеч ким у қизни келин қилгиси келмайди? Ҳеч ким оиласини, уни аъзоларини ва насабини бозордан ўз ҳохишига қараб сотиб олмайдику. Мен шунга жуда ранжийман, динимга эмас, хулқимга эмас, ҳуснимга эмас ҳамма оиламга қараб айниб кетишяпти. Дугоналарим орасида фақат мен қолдим турмуш қурмаган. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам умматларини феълини оз бўлса ҳам билгандир, нега шунга қарамай муҳим 4 ҳислатга насабни ҳам қўшганлар. Одамларга хулқига, динига қараб келин қилинг деса шу ҳадисни келтириб сувдан қуруқ чиқишади. "Диндорини танла қўлинг тупроққа қорилгур" деган жойи ҳам бор деса энсасини қотиришади. Мен танламаган нарсалар учун мен жавоб бераётганим қаттиқ ранжитяпти мени.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз "феълини оз бўлса ҳам билгандир, нега шунга қарамай муҳим 4 ҳислатга насабни ҳам қўшганлар" деган сўзингиз хатарлидир. Сиз ҳадисни нотўғри тушунганингиз кўриниб турибди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг ҳадислари ҳақида илмсиз гапиришдан ҳазир бўлинг. Тавба қилинг. Шаккоклик қилманг. Одамлар ҳадисга амал қилишмаса айб ўзларидадир. Ушбу ҳадиси шарифда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша даврда одамлар келин танлашда қайси хислатларга қарашаётгани ва ислом кўрсатмасига кўра қандай танлов қилишлари лозимлигини баён қилганлар. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 21:08 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш