Ғусл қилишни билмайдиган

Ассалому алайкум! Бир суҳбатда гапдан гап чиқиб ёши улуғ бир инсон ғусл ҳақида билмаслиги ҳақида гап чиқиб қолди. Биз унга ғусл қилиш керак бўлган холатларни айтганимиздан кейин ҳа мен ҳам ювиниб олардим деди. Ва бироз ачинарли гапи шу бўлдики "мен ювиниб олишим учун бир чойнаккина сув ҳам етадии" деб қолди. (Хаттоки у айтган чойнакни ҳам кўрдик 4 ёки 5 литр сув сиғадиган чойнак экан. Мен айтган холатдаги инсон аёл киши эди. Мен уларга нима дейишни билмаяпман. Ёшлари 60-70лар атрофидаги онахонга қандай тушунтиришни билмаяпман
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ғусл вожиб бўлган бўлсаю ғусл қилмасдан намоз ўқиган бўлса, ўша намозларни қайтаради. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 21:19 | Савол-жавоблар | 133 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar