Қазо рўза

Ассалому алайкум! Бир одам рамазон ойининг аввалги қазо рўзасини ният қилиб тутсаю ўша куни рўзасини очиб юборса каффороти узил кесил 60 кун тутадими ёки қанча қазоси бўлса шуни тутадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қазо рўзани тутаётиб очиб юборса каффорот вожиб бўлмайди. Фақат қайта тутиб бериши лозим. Агар 60 кунлик каффорот рўзасини тутаётиб очиб юборса, қайтадан 60 кун тутади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 21:19 | Савол-жавоблар | 152 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar