Викуп аренда
Ассалому алайкум! Мен матиз русумли машинамни бир инсонга бўлиб бериш (выкуп)га сотгандим. Бошига бир сум хам олмаганман. З йилга хар ойига 150 $ доллардан беришига келишдик. 8 ой ўтиб у одам қамалиб қолди. Уйидагилари у қамалгандан кейин 4 ой бериб туришди. Кейин мошина мотори бузилиб қолганини айтишиб манга 1 ой кутиб туришни айтишди. Афсуски мани қарзларим борлиги сабаб қарз олган одамим сўраб турганлиги учун буни иложи йўқлигини айтдим. Хозирга келиб улар пул беришдан бош тортишяпти. Аксинча 1000$ берган пулимизни қайтариб мощинингни олиб кет дейишвотти. Масала шундаки бир йил машинамдан фойдаланиб, яна ман уларга 1000 $ қайтаришим кере экан. Кўчада хозир аренда матиз кунига камида 70000 сум. Ман пулларингни қайтарманман бу пуллар бир йил машинадан фойдаланганларинг учун аренда пули деб айтдим. Қонуний йўл билан мошинамни қайтарволишимни айтдим. Шу масалада ёрдам беринглар. Ман нотўғри иш қилмаяпманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ноҳақсиз. “Ман пулларингни қайтармайман бу пуллар бир йил машинадан фойдаланганларинг учун аренда пули деб айтдим.” - Бу гапингиз нотўғри. Машинани унга сотган бўлсангиз қонуний йўл билан пулингизни тўлашларини талаб қилинг. Хоҳласалар ўзлари машинани сотиб сизнинг қарзингизни тўлаб беришсин. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 21:30 | Савол-жавоблар | 170 | Молия ва тижорат