Мунофиқ бӯладими
Ассалому алайкум! Бир дo‘стимнинг айтди у бир маърузадан эшитган экан бир инсон гунох иш қилиб юриб кейин тавба қилиб бу ишни қилаймайман энди десада ва яна o‘ша ишни қилиб қo‘йса у одам мунофиқ бo‘ладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Унда мунофиқнинг бир аломати пайдо бўлган бўлади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلَاثٌ: إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, бажармайди, омонат топширилса, хиёнат қилади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Лекин бу унинг тушкунликка тушишига сабаб бўлмасин, балки ўзини Аллоҳнинг ибодатига урсин, гуноҳи учун тавба қилсин. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ لَمْ تُذْنِبُوا لَذَهَبَ اللهُ بِكُمْ وَلَجَاءَ بِقَوْمٍ يُذْنِبُونَ فَيَسْتَغْفِرُونَ اللهَ فَيَغْفِرُ لَهُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб, истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Гуноҳ содир этмаган банда бўлиши мумкин эмас. Ожиз банда доимо гуноҳ қилиш эҳтимоли остида яшайди. Шунинг учун банда доимий равишда истиғфор айтиб туриши лозим. Ана ўшанда банданинг синиқлиги ва Аллоҳ таолонинг афв ва мағфирати намоён бўлади. Аммо зинҳор-базинҳор бу ҳадиси шарифдан гуноҳ қилишга даъват маъносини тушунмаслик керак. عَنْ زَيْدٍ مَوْلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ قَالَ أَسْتَغْفِرُ اللهَ الْعَظِيمَ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيَّ الْقَيُّومَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ، غُفِرَ لَهُ وَإِنْ كَانَ فَرَّ مِنَ الزَّحْفِ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Албатта, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Астағфируллоҳал азиймаллазии лаа илааҳа иллаа ҳувал-Ҳайял-Қайюма ва атуубу илайҳи», деса, мағфират қилинади. Ҳатто урушдан қочган бўлса ҳам», деганларини эшитган экан».
Дуонинг маъноси: «Ҳайй ва Қойюм бўлган, Ўзидан бошқа илоҳ йўқ Улуғ Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан». Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 21:42 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар