Россияда шавурма сотиш
Ассалому алайкум! Мен россияда ишлайман бу ерда шавурма ёки пицца ресторан шунга ўхшаш жойларда ишлааса бўладими? Яъни ошпаз бўлб шласа жоизми? Буни сўрашимга сабаб бу ерда бламизки шариат асосида гўштлар сўйилмайди мен ишламоқчи бўлган жойда чўчқа гўшти йўқ, лекин колбаса каби махсулотлар ишлатилади. Мен улардан истемол қилмайман. Бу ерга келиб овкатланадиганлар мусулмонмас ғайридинлар. Шунақа кафе ресторанларда ишлашим ва ойлик олишим халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши динида ҳаром бўлган нарсаларни емайди, уларни пиширмайди ва сотмайди. Бошқа иш топинг. Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида марҳамат қилади: وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ 121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 22:48 | Савол-жавоблар | 135 | Турли саволлар