Динсиз қайнота

Ассалому алайкум! Қайнотам динсиз одам уйимизга масжид яқин ҳар азон айтилганда сўкишни бошлайди ухлашга қўймайди шу даражадаям баланд айтадими буларни судга бериш керак деди. Одам ўлгандан кейин чириб кетади дейди, муллоликдан фойда йўқ дейди, соқол микроб деб айтади ваҳо казо. Шу дунёдаги энг қийин иш мен учун унга салом бериш. Лекин бир амаллаб салом бераман кеча салом берсам ўзини эшитмаганликка олиб саломни едингми деб менга бақириб кетди. Бугун мен унга яна салом беришим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз қайнотангизга салом бериш ҳақида сўрашдан олдин у кишини динга, ибодатга, тақвога, гўзал хулққа чақириш учун жон куйдиришингиз тўғрироқ бўлар эди. Қайнотангиз динсиз бўлса ҳам, эрингиз учун отадир. Эрингизнинг зиммасида отасига яхшилик қилиш, ҳизматини бажариш, ҳожатини чиқариш вазифаси бор. Бундай ҳолатда қайнотангизни дину диёнатли, ибодатли, тақволи, солиҳ, гўзал хулқли ва хушмуомала бўлиши учун сабабчи бўлиб қолиш у учун қилиниши мумкин бўлган энг катта яхшиликдир.عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ ثُمَّ ادْعُهُمْ إِلَى الْإِسْلَامِ، وَأَخْبِرْهُمْ بِمَا يَجِبُ عَلَيْهِمْ مِنْ حَقِّ اللهِ فِيهِ، فَوَاللهِ لَأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَكَ حُمْرُ النَّعَمِСаҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий розияллоҳу анҳуга: “Кейин уларни Исломга чақир, зиммаларига Аллоҳнинг ҳақларидан нималар вожиб бўлишини хабар қил. Аллоҳга қасамки, сен туфайли бир кишининг ҳидоят топиши сен учун қизил туяларинг бўлишидан яхшидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Қайнотангиз билан соғлигингиз яхшими каби гаплар билан сўрашиш керак. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 22:58 | Савол-жавоблар | 135 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar