Биржда сохасида савдо

Ассалому алайкум! Фирмамиз биржа орқали ишлаб чиқарувчилардан товарлар ва махсулотлар олиб сотиш билан шуғулланади. Биржада нарх талаб таклифдан келиб чиқиб шаклланади. Харидор бирон хил товарни олиб беришга буюртма берса, унинг буюртмаси бўйича айтилган миқдорни олиб, биржадан сотиб олинган нархга беш фоиз устама қўйиб сизга сотамиз деган келишув асосида ишлашимиз тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар товарни ўз маблағингизга сотиб олсангиз ва кейин устига қўйиб сотсангиз бўлади. Лекин бу келишув сотиб олувчи учун мажбурий эмас. Яъни сиз сотиб олганингиздан кейин олмайман деса ҳаққи бор. Чунки бу савдо эмас, келишув холос. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 22:58 | Савол-жавоблар | 139 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar