Харид масаласи

Ассалому алайкум! Бозор ва бошқа савдо жойларида масалан олма неча пул ва бўлиши қанча деб сўрийсиз сотувчи бўлиши килоси 8500дан дейди. Ман тортинг дейман. У торозига қўяди нархи мисол 37000 сўм бўлади. У ўзи 35000сўм бера қолинг ман розиман дейди. Шунда килоси энди 8500дан эмас мисол 8200дан тўғри келади. Шу холатда нима қилишимни билмай қоламан у розиман 35000сўм беруврин деса хам лекин торозига қўйишидан олдин 37000сўм чиқадиган нархдан гаплашган эдику. Шунда нима қилишим керак? 37000сўм беришим керакми ёки у ман розиман 35000сўм беруврин деган суммани бериш керакми? Ман хар доим ўйлайдиган жойим савдо тарозига қўйишидан олдин қилдимку деб 35000 сўм эмас 37000сўм беришга харакат қиламан. Шу хакида шариатимиз нима дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сотувчи ўзи рози бўлиб, “шу нарсани ҳаммасига фалон сўм беринг” деса, рибо бўлмайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 23:31 | Савол-жавоблар | 141 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar