Қилятган ишимиз тўғрими?

Ассалому алайкум! Мен дўстим билан шерикликда иш бошлаганмиз Аллоҳга шукур ишимиз юришяпти. Бизнинг ишимиз оптим савдо қиладиган дўконлардан махсулотлар ҳақида малумот олиб (улар билан келишган ҳолда) телеграм каналимизга жойлаймиз 1 ҳафта ичида заказ қабул қиламиз тушган заказларни дўконлардан сотиб олиб устига хизмат ҳаққимизни қўйиб буйрутмачиларга етқазамис. Дўстим айтяпти биз ўзимизники бўлмаган нарсани ўзимизники қилиб сотётгандаймиз (ким ўзида бўлмаган нарсани даво қилса биздан эмас)деган Расулуллоҳнинг гапи бизга тўғри келиб қоляпти деб ишлагиси келмаяпти. Биз ҳаммасини очиқ ойдин айтганмиз мижозларга унга тушунтираолмаяпман мен уни ишласин деяпман онаси билан туради отаси йўқ ўйиндан бош кўтармайди ёши 21да, ибодатда бўлгани учун унга ишонаман дангасалигини кетқазиш ниятидаман. Сизларнинг гапингиз билан ишлашда давом этаман деяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мижозларнинг номидан маҳсулотни сотиб олиб уларга етказиб беришингиз ва бу учун иш ҳақи олишингиз жоиз. Шарти шуки, маҳсулотнинг асл нархини ва қанча хизмат ҳақи олаётганингизни очиқ-ойдин айтишингиз лозим. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 00:03 | Савол-жавоблар | 175 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar