Шерикчилик асосида бар очиш

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим шерикчилик асосида бар очдилар. Тунги клуб эмас лекин барибир Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар сотилади у ерда. Бу топган пулиз ҳаром бизни бу пулга боқманг деб ишхонани ёпишларини сўрадим. Шерикчиликда очганман ёполмайман дедилар. Энди бўлса шу ишхонанинг даромадидан машина олиб сарфлаган пулларини чиқариб олмоқчилар ва шерикчиликдан чиқмоқчилар. Шу машинада такси қилар эканлар. Ахир бу такси ҳам ҳаром пулга олинган ҳисобланмайдими? Ундан топилган пулчи ҳаром ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаромдан келган маблағ ҳам ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 00:03 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar