Логистикада шуғулланиш

Ассалому алайкум! Мен шеригим билан Логистика юк ташиш хизмати билан шуғулланаман. Шеригим сармоя киритган мен иш бошқараман. Фойда тенг тақсимланади. Бизни оборотимизда 150.000.000 сўм атрофида маблағ бор. Лекин у пулларни биз хали мижоздан олганимиз йўқ. Шундан 70.000.000лар атрофида сармоя пули. Қолгани бизнинг соф фойда. У пуллур бизда турганига 1 йил бўлмади. Айланма (оборот) катталашиб бораётгани учун пул ечмаймиз. Топган фойдамизни хам қайтадан сармояга киритамиз. Саволим шуки. Шу айланмадаги (оборотимиздаги) қиймати аниқ пуллардан закот беришимиз керакми? Қўлимизга ушамаган лекин қачондир биз олишимиз керак бўлган пуллардан закот бериладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бирингизнинг мулкингиз нисобдан ортиқ бўлса, ўзиникига бериши шарт. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 00:46 | Савол-жавоблар | 142 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar