Ўгай ота олдида рўмолда бўлиш

Ассалому алайкум! Мен ўгай отам онам ва укам билан яшайман. Саволим шундан иборатки: Ўгай отам менга ўз отамдек бўлиб қолганлар. Лекин исломда бу инсонни олдида авратимни ёпиб, яни бошимга рўмол ўраб юришим шартми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўгай отангиз, сизнинг онангизни никоҳига олиб эр-хотин алоқаларини қилган бўлса, сизга маҳрам бўлади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 00:57 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar