Виждоним қийналди

Ассалому алайкум! Мен совғага сотиб олган кийимим тўғри келмагани учун матони кесмай переделка қилдик ва эртасига барибир тўғри келмагани учун қайтариб олиб бордим ва сотувчи пулимни қайтариб берди. Унга 1-2йил бўлди. Хозир шукур намоз ўқийман. Хато қилиб қўймасликка харакат қиламан. Яқинда ўша қилган ишим хаёлимга келиб энди хеч тинчлик бермаяпти. Тавба қилдим ёки бориб бўлган воқеани сотувчига айтиб розилигини олайми? Илтимос йўл кўрсатинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кийимга нуқсон етган бўлса ва сотувчига буни айтмаган бўлсангиз, уни топиб розилигини олинг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 00:57 | Савол-жавоблар | 129 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar