Квант психалогиясида исм

Исм ҳақида бир тушунча бор экан яъни фарзандга кимнидир исмини хавас қилиб қўйилса бола ўша инсонни ҳаётида яшар экан. Яъни бирор санъаткор, спортчи ёки олимни исмини у асл ҳаётида қандайлигини билмай туриб қўймаслик керак экан. Болага аждодида бўлган бобоси ёки момосини исмини қўйилса у ўша инсон бўлиб яшар экан, уни бу ҳаётдан чиқариб олиш ва "ўзи" бўлиб яшашига ёрдам бериш керак экан. Бунда боладан унинг исми, ёши, ҳаётдан мақсади ва кимнинг исми қўйилиб кимнинг ҳаётида яшаётгани ҳақида саволлар берилиб уни бу ҳаётдан чиқариб олиб ўз ҳаётига келтирилар экан яъни онг остидан ўзини топишига ёрдам берилар экан. Психологиянинг бу турида ген тушунчаси мавжуд эмас экан яъни фарзандда у қайси оилага мансуб ва уругъида қандай инсонлар борлигидан қатъий назар у исми қиёс қилиб қўйилган инсон бўлибгина яшай олар экан агар уни бу аорадан чиқариб олинмаса.... Бу психологик жараён қанчалик ҳақиқатга яқин?!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз бу каби тўқима ёки таҳминларга ишонаверманг. Ҳар бир мамлакат мутахассиси ёки ўша мамлакатларда таълим олган кишилар ўша мамлакатда кенг тарқалган динга боғлиқ психологияни ўргатишади. Масалан европа халқи таврот ва инжилга боғлаб, ҳиндлар кришна, рам каби ўзлари тўқиб олган таълимотларига асосан, хитойдагилар канфуси таълимотига асосланиб ўргатишади. Ислом уламолари Ислом таълимотига асосланиб психологиядан таълим беришади. Улар психологияни “Илмуннафс” деб аташади. Сиз қайси юртда таълим олган ва қайси динга боғлаб дарс ўтадиган кишида ўқийсиз? Буни билишингиз шарт. Чунки Ислом психологиясидан бошқа динга боғлаб психология дарсларини ўтадиганлар жуда кўп ўринларда оғизларида ширк ва куфр сўзлар ҳам айтиб юборишмоқда. Психологлар ҳам бизнинг халқимизни аксар қисм мусулмон бўлгани учун Ислом ақийдасидан бохабар бўлишлари шарт. Акс ҳолда инсонларга манфаат етказиш билан бирга улкан бузуқ ақийдаларга боғлаб қўйишлари мумкин. Оддий мисол, Исломда намоз қандан ибодат амали бўлса, йоганинг машғулотлари буддизм динида шу каби ибодат ҳисобланади. Йогада бадан ҳаракати билан биргаликда Аллоҳдан бошқа кучга сиғиниш деган нарса ҳам бор. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 00:57 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar