Инстаграмда китобларни ҳадя қилиш

Ассалому алайкум! Инстаграм саҳифамизда бир неча китобларни кузатувчиларимизга ҳадя қилмоқчимиз. Кузатувчилар ҳеч қандай ҳаражат қилмайди ёки пул киритмайди. Кузатувчидан талаб қилинадиган нарсалар фақат: постга ъликеъ босиш, ўз саҳифасида улашиш ва дўстларини белгилаш. Маълум муддатдан сўнг, кузатувчилардан бири тасодифий танлаб олинади ва яшаш манзилига китоблар бепул етказиб берилади. Китоблар бизнес, иқтисод, молия, ва шахсий ривожланишга оид. Шундай усулда китобларни ҳадя қилишимиз ва Инстаграм саҳифамиз кузатувчилар сонини кўпайтиришимиз жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишни қилманг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 02:03 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar