Ақли заиф болага закот

Ассалому алайкум! Закотни ақли заиф болалар уйидаги болалар учун берса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар фақир бўлсалар уларни ўз қарамоғига олган шахсга топширса жоиз. У шахс закотни ўша болалар номидан қабул қилиб олади ва уларнинг эҳтиёжига сарфлайди. Бунда унинг омонатдорлигига эътибор қаратиш лозимдир. Бойнинг боласига закот бериш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:08 | Савол-жавоблар | 148 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar