Тарбия ҳақидаги ҳадис

Ассалому алайкум! Фарзандга фалон ёшгача подшохлардек, фалон ёшгача қулдек муомалада бўлиш ва ундан уёғига дўст бўлиш хақида хадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу нарса бир нечта ҳадиснинг хулосаси сифатида айтилган. Шариат аёллар зиммасига ҳатто ўз эрини таомини пиширишни ҳам вожиб қилган эмас. Қайнона, қайнота, эрнинг ака-ука ва сингилларининг хизмати у ёқда турсин. Аллоҳ таоло аёл кишига фарзанд тарбиясини вожиб қилган ва буни уддасидан чиқиши учун унга болага меҳр, сабр ва таълим бериш истеъдодини берган. Бу аёл зиммасига юклатилган энг масъулиятли ва энг шарафли ишдир. Азалдан оналаримиз бу ишни аъло даражада уддасидан чиқишган ва эвазига бериладиган шарафга ҳам эришишган. Ўз оналаридан кри ювиш, овқат қилишни ўрганганларидек бола тарбия қилишни ҳам ўрганганлар. Фарзи айн даражасидаги намоз илмини, Қуръон ёдлатишни рўза, ақоид илмларини фарзандларга оналар таълим беришган. Ҳаким ат-Термизий “Балоғат ёшига етгунимча етмишта муфассира, маҳаддиса, фақиҳа аёлларда илм олганман” деганлар. Ҳозирги кунда эса тарбия берувчи аёллар ўзлари тарбияга муҳтож. Чунки улар ўша даврлардаги чўрилар мақомига тушириб қўйилган. Қилишлари шарт бўлган энг зарур иш хизматкорлик бўлиб қолди. Бир ёш қизалоқ янги хонадонга келин бўлиб тушса саҳардан қайнона, қайнота буюришни бошлайди. Кундузи билан эрни ака-ука, опа-сингилларига хизматкор бўлади. Эр ишдан келгач эрнинг хизматида бўлади. Қилинган хизматлар аъло даражада бўлса ҳам эшитган сўзи қўйилган камчиликка қилинган дакки бўлади. Роббисининг неъматига шукур қилмаган инсонлардан келинни хизматига ташаккур айтишни кутиш муҳолга яқин нарса. Ҳар биридан маънавий зулм кўради, босим остида ҳаёт кечиради, атроф муҳитни зарбаларига яраша жавоб қила оладиган маърифат тараққиёт ўрнига ота-онасининг уйида ёдлаган Қуръони ҳам ўқиган илми ҳам эсидан чиқади. Натижада хизматкор онаниг тарбиясидан жуда борса бир хизматкор чиқади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:32 | Савол-жавоблар | 161 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar