Намоз ўқишдаги хатолар

Ассалому алайкум! Намоз ўқиш вақтида 2ракат замсураси ўқимасдан рукуга, 3-4 ракатларда замсура ўқиб қўйябман намозимни қайта ўқишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарз намозларнинг аввалги икки ракатида, нафл намозларнинг барча ракатларида зам сура ўқиш вожибдир. Уни тарк қилса ёки ортга сурса намознинг охирида саждаи саҳв қилиб ушбу нуқсонни тўғирлаш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 02:36 | Савол-жавоблар | 177 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar