Ўғлимга намозни ўргатиш
Ассалому алайкум! Ўғлим 7,5 ёшда. Шу кунларда жойнамоз совға қилиб намозга қизиқтира бошладим. Бирга фарз намозларини ўқивоммиз. Баъзида суннатларига эринчоқлик қивотти. Намоздан совумасин деб мажбурламаямман. Ўқивотганда базида кўп қимирлиди уё буёлага қариди. Намози тугатганимизда унақа қимасликки чунтираман лекин эсидан чиқариб базида яна қайтаради. Савол: 1) Хозир анча ўрганди бирга ёнма-ён ўқивурсе бўладими? Ёки ман орқасида туришим кереми? Иқтидо қилишим учун хали балоғатга етмаган қироати хам йўқ. Ёки алохида ўқишимиз кереми? 2) Намозда қивотган кичик хатолари одат тусига кириб қомасмикин диган хавотирдаман. Ёки хозирча ўқимагани яхшими? 3) тахорат қилиши мукаммал эмас. Ёз кеса яхшилаб қилиши ўргатмокчиман хозир совуқ бўганига. Кемтик тахорат билан ўқивурса бўладими? 4) Мачитга додаси билан чиқиб намози ўрганса, бошқалани олдида хунук иш бўб қомидими, ёки хозирча уйда ўқивургани маъқулми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Фарз намозларда сизга имомлик қилиши жоиз эмас. Нафллар борасида эса ихтилоф бор.
2). Секин-секин хатолари тўғриланиб боради. Оилангизда барча ибодатга ихлос билан киришганини кўрса, у ҳам албатта тақлид қилади. عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар».
Бошқа ривоятда: «Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган.
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ёш болаларни исломий тарбия қилишда муҳим ўрин тутган баъзи нарсалар хусусида сўз бормоқда:
1. Етти ёшга етган болаларни намоз ўқишга буюриш.
Болаларни қизиқтирадиган турли услублар билан, яхши ўрнак кўрсатиб, намозга ундаш керак бўлади. Ота-онасининг намоз ўқиётганини кўрган бола ўз-ўзидан уларга тақлид қилиб қолади. Ана шу ҳолатдан унумли фойдаланиб, болани тўғри йўлда давом этишини таъминлашга ҳаракат қилиш керак. Етти ёшга етганда боланинг ҳар намозни ўқишини кузатиб, ўқишга амр қилиб туриш лозим.
2. Ўн ёшга етган бола намоз ўқимаса, уриш керак.
Ота-онасининг яхшилик билан қилган ундовларига ўн ёшида ҳам юрмаган бола урмаса, тўғри йўлга тушмайди. Баъзи болаларнинг табиати шундай бўлади. Улар яхши гапдан кўра дўқ-пўписа билан осон йўлга тушадилар.
3. Ўн ёшга етган болаларнинг ётар жойларини бошқа қилиб қўйиш.
Чунки мана шу даврда уларда жинсий томондан уйғониш бошланади. Алоҳида ётмасалар, беодобликка ўрганиб қолишлари мумкин.
Агар ҳар бир оила ушбу набавий тавсияга амал қилганида, орамизда бенамозлар бўлмас эди. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
3). Таҳоратни чала қилганини кўриб қолсангиз ҳеч қачон индамай кетманг. “Чала таҳорат қилса ҳам ҳеч нима бўлмайди” деган нотўғри тушунча сингиб қолмасин.
4). Ўзини эплолмайдиган, намозни фарқига бормайдиган ёш болаларни олиб келиш тўғри эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ақли заиф ва ёш болаларингизни масжиддан четлатинглар” деганлар. Намозни тушунса, ён-атрофдагиларни намозини бузмайдиган даражадаги ёшда бўлса олиб келиш албатта жоиз. Шунинг учун болаларни олиб келаётганлар эътибор қаратишсин. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 03:19 | Савол-жавоблар | 145 | Ибодатлар