Никохимизга тўғри йўлни кўрсатинг
Ассалому алайкум! 1) Мен 1йил турмуш ўртоғим билан яшамадим моддий таминламади фарзанд кўришим учун вақт ўтиб бораётганлиги учун талоғими сўрадим. Аввал жавоб беришмади кейинро телефонда 3 талоқсан деб ёзиб юборди. Менга талоқ тушганми? 2) хозирда домуллага бормай Аллоҳ гувохлига сени хотинликка қабул қилдим хотинимсан деди ва мен қабул қилдим деб яшаяпмиз. Ҳалол қилиб ўқитиб олинг деб аразлашиб қолдик. Бизга тўғри йўл кўрсатинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқ деганидан кейин бирга яшашга йўл йўқ. Сиз иддангизни ўтиришингиз ва бошқа одамга турмушга чиқишингиз керак. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 03:19 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш