Пластик карта ва ота-онам пули

Ассалом алейкум! 1). Ман пластик картамга пул ташласам нақт пулимдан процент олиб қоларкан бу рибомасми? 2). Агар уйдагиларим манга магазинга бориб бир нарса олиб кел деб манга пул беришса ва берилган пулдан қайтим қолса (100 сум ) бўлса хам қайтаришим керакми? Ман шу вазиятда қайтараман, лекин кўпчилик буни нотўғри тушунади 100 сўмни хам беряпсанми деб. Айрим пайтларда ман ўша одамнинг бўлган пулни сумкасига ёки бошқа унга тегишли бўлган жойга солиб қўяман шу ишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Хизмат ҳақи сифатида олса, жоиз.2) Тўғри. Сизнинг қўлингиздаги у пул омонат бўлиб, уни эгасига қайтаришингиз ёки розилигини олишингиз лозим. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 03:19 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar