Қуръонга булган муносабат

Ассалому алайкум! Менга насихат қилсангиз бугунги кунда ислом димимизга бўлган Қуръон китобимизга бўлган ёмон гап сўз бўлган ишларни эшитмоқдаман интернетдан ва мен буларни эшитиб жахлим чиқиб хақоратлайман. Айниқса Қуръонга бўлган ёмон ишни ва муносабатини кўриб хақоратлайман, хаттоки кофир шайтон деяпман. Менга бироз кўрсатмалар берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай нарсаларни тармоқда тарқатишдан кўзланган мақсадлардан бири бу мусулмонларни ўз ишларидан машғул қилиш, қалбларига ғулғула солиш, адоватли кайфиятга тушириш. Золимларга Аллоҳ таоло ўзи кифоя, энг шиддатли тарафдан уларга муносиб жазони албатта беради. Ҳар ким ўз касбини пухта қилиши, ўз вазифасини адо қилиш билан машғул бўлиши лозим. Бундайларга жавоб қайтарувчи сиз эмассиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 04:46 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar