Шом вақти юқори қаватларда

Ассалому алайкум! Шом ва бомдод вақти юқори қаватларда ўқилиш вақти оддий 1-қаватда ўқилиш вақти билан фарқ қиладими? Ифторлик, яъни оғиз очиш пайтичи? Масалан ман 9-қаватда яшайман. Шом намозини тахмиман 30-40 дақиқадан сўнг ўқишга тўғри келяпти (агар уйда бўлсам). Шу масала бўйича тушунча берсангиз, кўпчиликни ўйлантириб турган саволларинг бири эди. Нечинчи қаватгача ерни вақти билан ўқиса бўлади-ю, хар бир қаватга қараб қанча кечиктириброқ ўқиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шом намози вақти қуёш ботиши биланоқ киради. Сиз 30-40 дақиқа кутишингиз нотўғри. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 04:46 | Савол-жавоблар | 158 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar