Исмимнинг маъноси ва тик туриб таомланиш
Ассалому алайкум! Устозлар, одамларнинг диний саводхонлигини оширишдек, қилаётган ишларингизга раҳмат айтиб, Аллоҳдан Сизларга тинчлик ва соғлик сўраб қоламиз. Саволларим шундан иборатки: Менинг исмим Қуддусхон (Қуддус), ёшим 27 да. Исмимнинг маъноси «нуқсонлардан ҳоли, бенуқсон» бўлиб, Аллоҳнинг исмлари ва таърифларидан бири. Мени Аллоҳнинг исми билан чақиришлари гуноҳ эмасми? Исмимни ўзгартиришим шарт эмасми?
2. Диний билимга эга бир танишим тик турган ҳолатда истеъмол қилинган таом ва сувни макруҳ ёки ҳаромга тенглаштирилишини айтди. Ушбу ҳолатга ҳам ойдинлик киритиб берсангизлар. Жавоблар учун аввалдан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Исмингизни Абдулқуддус деб ўзгартиринг. 2). Зарурат ҳолатида жоиз, акс ҳолда жоиз эмас. Макруҳ ёки ҳаром деб бўлмайди. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 08:56 | Савол-жавоблар | 166 | Оила ва турмуш