Катталарни бехурмат қилиш

Ассалому алайкум! Домла мени бир қариндош акам шундай боп қолдики катталар билан дин хақида бахслашиб тўхтамайди. Шу иши тўғрими, катталарни бехурматлик қилиб бахс олиб бориши?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дин бу аҳлоқдир. Шунинг учун дин ҳақида баҳслашадиган одам аввало динга амал қилиши керак. Қандай ҳолат бўлса ҳам аҳлоқ-одоб чегарисадан чиқмаслиги керак. Одатда илмсиз одамлар шундай беҳурматлик билан баҳс қилишади. Инсон ўзини ҳақлигини билса, ундайлар билан баҳслашмасдан сукут сақлагани яхши.عن أنس بن مالك قال: قال رسول الله  صلي الله عليه وسلم: من ترك الكذب وهو باطل بني له في ربض الجنة، ومن ترك المراء وهو محق بني له في وسطها، ومن حسن خلقه بني له في أعلاها. قال الترمذي: حديث حسن Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ноҳақ бўла туриб ёлғонни тарк қилса, у учун жаннатнинг чекасидан бино барпо қилинади ва ким ҳақ бўлатуриб тортишувни тарк қилса, у учун жаннатнинг ўртасидан бино барпо қилинади ва кимнинг хулқи гўзал бўлса, у учун жаннатнинг энг юқорисидан бино барпо қилинади”, дедилар". 
Термизий ривояти. 
Бошқа бир ривоятда: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен шунга кафилман, зоминман” деганлар. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 138 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar