Зиёда ишлар

Ассалому алайкум! Мен китобларда мисвок ишлатиш, доим тахоратли юриш, ота онани хурсанд қилиш, садақани ва ниятни улкан қилиш ажрни кўпайтиради деб ўқиганман. Яна қандай барокотли амаллар бор шу ҳақида қисқагина маълумот берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эрталаб ва кечқурунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўқиб юрган дуоларини ўқинг. Улар шундай бир дуоларки, уларда дунё ва охират бахт-саодатлари яширилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:18 | Савол-жавоблар | 134 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar