Мактабдаги аттестатсия

Ассалому алайкум! Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Биз мактабда фанимиз бўйича аттестатсиядан ўтамиз. Ўтсак, ойлигимиз кўтарилади. Синов тест шаклида бўлади. Тест синовлари дастлаб Тошкентда, кейин вилоятларда бўлиб ўтади. Биз вилоятданмиз. Тест мутахассислар томонидан тахминан 500 та тузилади. Компютер шундан ҳар бир ўқитувчига 40 тасини танлаб беради. (тасодифий шаклда) Тошкентда имтиҳонга кирган ўқитувчилар ўзига тушган саволларни бизга айтса, ўша саволлар ҳам бизга ҳам тушса, тўғри ҳисобланадими? Айнан ўша саволлар тушиши ноаниқ, лекин эҳтимоли жуда юқори. Ёки у саволларни олмайликми? Мен қидирмасам ҳам баъзи танишларим менга жўнатишади. Лекин уларга ҳам, бизга ҳам 500 талик саволлар ичидан компютер танлаб беради? Нима қилайлик?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша имтиҳондан мақсад ўқитувчилар айнан ўша 500 та тестда сўралган маълумотларнигина ўзлаштириш бўлса, уларни олдиндан ўрганиб, тайёрланиб олиш жоиз, балки талаб қилинган ишдир. Аммо ўқитувчилардан мутлақ бир фанни, муайён босқичгача пухта ўзлаштириш талаб қилинган бўлса ва уларнинг ўша фанни ўзлаштирганликлари даражаси юқоридаги тестлар билан ўлчанса, уларни олдиндан олиб, ўшаларнинг ўзигагина тайёрланиш алдов ва кўзбўямачилик бўлади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 06:02 | Савол-жавоблар | 178 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar