Бировнинг гуноҳини бўйнимга оламан деса
Ассалому алайкум! Агар бир ишни қилаётган инсон эмас бошқа ёнидаги одам бу ишни гуноҳи менга бўлсин деса ростдан ҳам гуноҳ нариги одамга ёзилади деган гап борми? Агар ҳадисларда келган бўлса илтимос тушунтириб беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай бўлиши мумкин эмас. Қилинган ишнинг гуноҳини биров ўзига олиши қилган кишини ўша гуноҳдан озод қилмайди. Қилган киши барибир гуноҳкор бўлади. “Гуноҳ менга” деган киши ҳам айтгани гапига яраша жазо олади. Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 164-оятида марҳамат қилади :قُلْ أَغَيْرَ اللّهِ أَبْغِي رَبًّا وَهُوَ رَبُّ كُلِّ شَيْءٍ وَلاَ تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍ إِلاَّ عَلَيْهَا وَلاَ تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى ثُمَّ إِلَى رَبِّكُم مَّرْجِعُكُمْ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ...Ҳеч бир юкли(гуноҳкор) жон бошқанинг юки(гуноҳи)ни кўтармас(зиммасига ололмайди). Сўнгра қайтишингиз Роббингизгадир. Бас, У сизларга ихтилоф қилган нарсаларингизнинг хабарини берур. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 06:02 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар