Шижоатли мусулмон

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ Аллоҳни таниб, бироз диний илмга эга бўлдим, унгача бироз асабийроқ эдим, арзимаган нарсаларга бировлар билан урушиб кетар эдим. Мусулмон мусулмон билан урушиб биттаси ўлса, ўлдирган ҳам ўлган ҳам жаҳаннамда деган мазмундаги ҳадис мани жуда қийин аҳволга солиб қўйди. Бирор бир ножўйи гап сўз бўлиб биров билан урушиб, юқоридаги ҳадиснинг ҳукмига тушиб қолишдан қўрқиб одамлар билан мулоқотда ҳаддан зиёд эҳтиёткор бўлиб қолдим, ўзимми жуда ҳорланган, бўшашган, шижоатсиз ҳис қивомман. Сийратдан Умар ибн Ҳаттоб нинг Исломдан олдин ҳам, кегин ҳам шижоатли, қаттиқ қўл бўлганлигини билдим лекин ман илмсизлигим сабаб бу сифатлани қайси ўринда ва кимга қўллашни билмасдан бўшашган мусулмон киши бўлиб юримман ! Саволлар: 1-Қандай холатда мусулмон мусулмон киши билан уришиши мумкин (шу саволимга чуқурроқ жавоб беришингизни илтимос қиламан) ? 2-Кимгадур зулум қисам, зулум кўрган одам мани ўлдириб қўйса, уям жаҳаннамга тушадими ёки зулум кўргани унга узурми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Шариатда ҳеч қандай ҳолатда мўминлар бир бирлари билан уришига рухсат берилмаган, урушга фитнага сабаб бўладиган ишларни ман қилиб ҳаром қилиб қўйган ва орада ислоҳ қилиш кечиримли бўлишни савобини катта эканини айтиб мўминлар бир танадек жипс бўлишларига тарғиб қилган, орадаги тушунмовчиликларни ислоҳ қилиш адолат билан ечишга буюрилган.2). Ҳеч қандай ҳолатда ҳам зулмга рухсат йўқ. Бундай ҳолатга тушишдан сақланинг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 06:03 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar