Ҳаром луқмани танадан қандай қилиб чиқазса бўлади?

Ассалому алайкум! Алпен голд шоколадини еган эдик. 2 кун кейин таркибида чўчка ёғи борлигини билиб қолдик. Бу луқмани танада халол луқмага айлантирса бўладими? Танага шубхали, харом луқма сингса 40 кунлик ибодати қабул бўлмайдими? Мен рамазонда ажру савобсиз қолишни хохламайман. Қандай қилиб ўзимни дўзахдан сақлаб қололаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало шубҳа билан васвасага берилманг. Ҳаром дейишга шошилманг. Қирқ кун ибодатлар қабул бўлмайди деган гап йўқ. Аллоҳдан умид қилиб рўзани тутинг, рўза худди олов темирни зангини кетказгани каби гуноҳларни кетказади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 07:19 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar