Рўза ниятидан қайтиш

Ассалому алайкум! Бир киши кечаси ухламади, рамазон рўзасини тутсамми йўқми деб ўйланиб тутмасликка қарор қилади. Кейин субхи содиқ киргандан сўнг соат 10 лар атрофида тутишни ният қилса, нияти дуруст бўладими? Агар ниятим дуруст эмас деб еб-ичиб қўйса қазо тутиши керакми ёки каффорат вожиб бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Куннинг ярмидан аввал рўза тутишни ният қилса ва унгача еб-ичиш, жимоъ каби рўзани бузувчи ишларни қилмаган бўлса нияти дуруст бўлади ва рўзадорга айланади. Агар шундай ният қилиб, сўнгра  “бундай ният дуруст эмас” деб ўйлаб еб-ичиб юборса фақат қазо вожиб. Каффорот вожиб эмас. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 07:19 | Савол-жавоблар | 156 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar