Касаллик сабаб намозни унутиб қўйса
Ассалому алайкум! Бувим инсулт касаллиги билан оғриганлар. 13-йил бўлди. 5маҳал намоз ўқийдилар. Энди намоз ўқишда ракатида адашяптилар. Ёзиб бердик барибир фойдаси бўлмади. Ўқиманг дейишимиз жоизми? Хатолигини билсак гуноҳкор бўлмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсонларнинг ибодат қилишлари ақлларига боғлиқ. Шунинг учун жинни ва тўғри ақл юрита олмайдиган ёш болалар зиммаларига ибодат фарз қилинмаган. Бундай вақтда намоз ўқиётганида ёнида бир киши намозини тўғрилаб турса бўлади. Аммо асло ўқиманг деманглар Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: لاَ يُكَلِّفُ اللّهُ نَفْسًا إِلاَّ وُسْعَهَا 286. Аллоҳ ҳеч бир жонга имкониятидан ташқари нарса юкламас. عن أنس أن النبي صلى الله عليه وسلم احتجم ثلاثا في الأخدعين والكاهل قال معمر احتجمت فذهب عقلي حتى كنت ألقن فاتحة الكتاب في صلاتي وكان احتجم على هامته Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки бор бошларини икки чаккаси ва куракнинг ўртасидан қон олдирдилар. Маъмар айтади “Мен ҳам қон олдирдим, шунда мени ақлим кетиб қолиб, ҳаттоки намозда “Фотиҳа” сурасини ҳам менга айтиб бериб турадиган бўлишди” дедилар. Маъмар бошини юқори қисмидан қон олдирган эдилар.
Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 07:32 | Савол-жавоблар | 139 | Намоз