Онамни рози қилиш

Ассалому алайкум. Онамни махалла орқали хаж учун навбат ёздириб қўйганмиз. Яқинлашиб қолибди навбатлари. Онамнинг ёшлари 65 да. Аммо ман аёл кишини хажга ёлғиз, номаҳрам бориб бўлмаслигини эшитиб, буни онамларга ҳам айтдим. Аммо улар худди ман уларни хажга боришларига пул қизғонаётгандек тушундилар. Ўзим хам бирга боришим учун хозир икки кишига пулим етмайди. Ман сўрамоқчи бўлган саволим: онамларни хурсанд бўлишлари учун бир ўзларинир хажга жўнатсам гунохкор бўлиб қолмайманми? Ёки хажга бир ўзларини кетишларини истамасдан хажга пул бермасам, улар мандан норози бўлсалар, онанини норози қилганлик гунохи бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга ҳам улар билан бирга бориш насиб қилишини Аллоҳдан астойдил сўранг. Аёл киши маҳрамсиз сафар қилишини шариатимиз қайтарган. Аёллар маҳрамсиз ҳаж ёки умрага маҳрамсиз бориб, қаттиқ қийналганларига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Онангизга гапи ўтадиган бирор аҳли илмга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 08:35 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar