Оёғимдаги из

Ассалому алайкум! Мен қиш вақтида иссиқ сувдан куйиб қолган эдим. Ҳозирда ўша куйган жойимда из яъни куйганнинг доғи қолиб кетган у доғ тиззамдан анча пастда бўлгани учун ҳатто узун юбкаларда ҳам кўриниб қоляпти. Уйдегилар эса ҳозир анча ривожланган лазерли куйдириш орқали куйдуриб оёғингдаги изни кетказдирамиз дейишяпти. Лекин бир иккита ҳадис ўқигандим танага шакл берганлар ланатланганлардир деган. Агар мен шу лазер орқали оёғимдаги доғни ўчиртиришга ҳаракат қилсам танамга шакл берганлардан бўлиб қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало аёл киши аврати – икки кафти ва юзидан бошқа ерини ёпиб юриши, номаҳрамларга кўрсатмалиги кераклигини эслатиб ўтамиз. Ўша куйган жойингиз айб ҳисобланса, уни амалиёт қилиб тузатсангиз бўлади. Бу шакл беришга кирмайди. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 08:35 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar