Яшириб таом ейиш

Ассалому алайкум! Мен 6 ярим ойлик хомиладорман қорним тез тез очқейди. Айрим сабабларга кўра турмуш ўртоғим узокдалар. Хозир қайнонамнинг онаси билан яшаяпман 77 ёшлар. Уйда ейиш учун майда чуйда нонми нима бўлса ўлчаб берадилар, хамма нарсани яшириб қўядилар, бирга еймиз бувижон деб стол устига қўйиб қўйсам озгина вақтдан кейин келсам йўқ бўлиб қолади хатто нонни хам хамма нарсани ўзлари ўлчаб берадила 4 да овқатланамиз кечгача қорним жудаям очқаб қоляпти шунинг учун ўз хонамга уларга билдирмаган холда нарсалар олиб беришти. Яъни яшириб нарса еяпман. Тарбия хомиладорликдан дейишади, лекин бошқа иложим йўқ. Шу ишим тўғрими, фарзандим тарбиясига тасир қилмайдими? Ўзим жуда хижолат бўляпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизга тегишли нарса бўлса, еяверинг. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 09:33 | Савол-жавоблар | 127 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar