Жўралар билан ош

Ассалому алайкум! Хозирги пайтда ошна ога инилар биргалашиб самоворда ош йийишлик урф бўлган. Модомики касса йигилади. Биринчи саволим шуки касса ўйнасек мисол учун бирор нарсага богламасдан қанча пул берса аши пулди қайтариб касса ўйналса жоизми. Мисол учун 100.000 сом беради қайтарётганда ҳам 100.000 қайтаради. Иккинчи саволим бир инсон ҳамма озиқ овқатидан тортиб ошигача тўледи у инсонга касса йигиб берамиз. Дастурхон ҳар доимгидай деярли бир хил бўлади ва оҳирида ошга келган ҳар бир одамдан 20.000 сўмдан дастурхонга ёрдам тариқасида пул йигиб берилади. Бу ўтиришлик жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пул бериб, сўнг берганини қайтариб олса жоиз. Сиз қилмоқчи бўлган иш кўп ҳолларда исроф устига қурилади. Бундай ишларни кўпайтиргандан кўра охиратингиз учун хайрли бўлган амалларда мусобақалашганингиз афзал. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 11:18 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar