Мудатли тўлов

Ассалому алайкум! Мен тилани нахт пулимга олип 3га бўлип беришга бергандим. Уни жойизмас деп эшитим. Энди уни пулини берадигон куни келди, уни пулини ишлатсам манга халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тиллани насияга савдо қилиш жоиз эмас. Агар насияга савдо қилса гуноҳкор бўлади, савдо эса фосиддир. Сиз ўша сотган буюмингизни қайтариб олинг ва ҳаридорга берган пулини қайтариб беринг. Сўнгра, агар истасангиз қайтадан ўша нархга нақд савдо қилинглар. Истиғфор шарт. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 11:41 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar