Дугонамдан қарзманми

Ассалому алайкум! Мен ўзимнинг шахсий китобларим учун печать ясаттирмокчи эдим. Телеграм тармоғида шунга ўхшаш нарсаларни ясаб берадиган бир инсонни кўриб қолдим. Ва унга ёзиб заказ бердим менга қўшилиб дугонам хам мен орқали заказ қилди. Биз қандай дизайнда бўлишини айтдик. У бўлди 2-3 кунда таёр бўлади деди. Ман яна нотўғри тушунган бўлманг рангга босиб босиладия дедим ха деди. Кейин бир неча кундан сўнг сўрадим таёр бўлдими деб узур ишларим кўпайиб кетди деди майли доставка қилиб берасзми уни ёки ўзим бориб оламанми дедим яна айтдим нотўғри тушунган бўлманг деб тез таёр булганига шубхаланиб, у нотўғри тушунибман электрон печат қиламан ман деди. Сиздан сўрадимку ахир тушунмаслигиз учун рангга босилиб босиладими печат электрон печат унақа бўлмайдику дедим нотўғри тушунибман деди кейин пулимни қайтариб ташлаб берасзми дедим. Заказ қилаётганимда бошида толов олдиндан деган эди ва ман оша вақтдаёк ташлаб бергандим пулини. Кейин рақамини берди мана тел қилиб эслатасиз деб ташламали пулни ман телеграмда хам анча ёздим. Тел хам қилдим ха ташлаб бераман хўжайинимга айтябман эсларидан чикиб қолади деди. Хуллас анча вақт ўтди сўрадим ундай бундай деб бермади. Кейин телеграм аккаунтини ўчириб ташлабди смс хам ёздим индамади барибр. Саволим шуки дугонам иккаламизга ман заказ қилгандим у билан ман гаплашгандим албатта хаммасидан дугонамни хам хабари бор эди. Хозирда ман дугонамдан қарз бўлиб қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар дугонангиз номидан вакил бўлиб у учун буюртма берган бўлсангиз, тўлаб бермайсиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 11:41 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar