Воқеа сурасида пешқадам зотлар

Ассалому алайкум! Воқеа сурасида ўнг, чап эгалари ва пешқадам зотлар ҳақида сўз Аллоҳнинг вадаси тушган. Бу сурага ишонамиз, ихлос қиламиз, саволим нега пешқадам зотлар авалги уммаардан кўпроқ ва кейинги Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан озчиликни ташкил қилади? 2. Қарз бераётиб, қачон қайтара олишини сўраб ва ўша келишилган кунда қайтариб беришлик биз мусулмонлар учун одобданми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳолатимизни кўриб турибсизку. 2). Ваъдага вафо қилиш диёнатан вожиб. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:06 | Савол-жавоблар | 157 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar