Таҳорати синганга ўхшаса лекин синган бўлмаса

Ассалому алайкум! Агар намоз ўқиш давомида тахорати синганга ўхшаса нима қилиш керак? Намозни тарк этиб қараса лекин бузилмаган бўлса, намозни келиб қолган жойидан давом эттирса ҳам бўладими? Ёки бошидан бошлаш керакми? 2. Агар намозхон тахорати тез-тез бузиладиган касалликка учраса, (мисол учун қорин дам бўлиши, хожатга тез тез қатнашга сабаб бўладиган касалликлар) шу холатда нима қилиш керак? Токи соғайиб олгунча намозни тарк этса ҳам бўладими? Ёки намозда тахорат бузилса ҳам ўқиш керакми? 3. Узр охирги сўраган саволимга жавоб тариқасида шу линкни берибсизлар, лекин кирмаяпти. Хато деб чиқаяпти. Иложи бўлса шу саволимга ҳам жавоб олсам дегандим https://islom.uz/maqola/2671 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бошидан бошлаш керак. 2). Намозни ҳеч қандай ҳолатда ҳам тарк қилишга узр йўқ. Агар соҳиби узр бўлса давом эттираверади. Соҳиби узр бўлмаса ҳар намозга алоҳида таҳорат олади. Валлоҳу аълам!https://fiqh.uz/maqola/586

25 Май 2022, 17:19 | Савол-жавоблар | 162 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar