Намозда Қуръонни хато ўқилиши

Ассалому алайкум! Тахминан 2 хафта олдин, Бақара сурасини 1-7 оятини ёдладим, ва намозларимда ўқишни бошладим. Яқинда этибор берсам, 6-оятининг "سَوَاءٌ " (сауаъун) сўзини "самаъун" деб ўқиб юрган эканман. 2 хафталик намозларим хато бўлганми? Агар хато бўлган бўлса, қазосини ўқишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Хато бўлган, қайта ўқиб чиқасиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:39 | Савол-жавоблар | 173 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar