Қизларни уйидан узоқда ишлаши
Ассалому алайкум! Мен чекка қишлоқда яшайман, Самарқанд шахрида ишламоқчиман, Шахар 75 км узоқликда. Мен Корзинка.уз супермаркетида ишламоқчиман. У эрда намоз ўқиш ва хижобланишга тақиқ йўқ бўлса, спиртли ичимлик ва сигарет сотимаса ишласам бўладими? Фақат кўнглимни хижил бўлаётгани қиз бола махрамсиз ишласа бўлармикин деган жойи бўлаяпти. Ёшим 29 да ота-онамга шу йўл билан оғирлигимни тушурмай ёрдам бермоқчиман. Хозир диний китоблар олишга, илм ўрганишга маблағим етмайди. Мен ризқим ҳалол бўлсин дея гўзаллик салонида ишламай қўйдим(табарруж ҳатаридан қўрқиб, шунингдек гуноҳга шерик бўлмаслик учун ҳам). Қишлоғимизда бошқа иш тополмаяпман. Шундай холатда уйимдан узоқда ишласам бўладими? Ўша супермаркетта, эркак ишчилар ҳам бўлади, харидорлар ҳам эркак аёл аралаш бўлади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариат доирасидаги кийим ва ахлоқда ишлаши жоиз. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариат доирасидаги кийим ва ахлоқда ишлаши жоиз. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар