Ота она хузурига рухсатсиз кириш
Ассалому алайкум! Фарзанд ота она ҳузурига рухсатсиз кириши ман қилинган вақтлар мавжуд экан, саволлар ҳизматидан топа олмадим. Қайси вақтлар бу?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لِيَسْتَأْذِنكُمُ الَّذِينَ مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ وَالَّذِينَ لَمْ يَبْلُغُوا الْحُلُمَ مِنكُمْ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ مِن قَبْلِ صَلَاةِ الْفَجْرِ وَحِينَ تَضَعُونَ ثِيَابَكُم مِّنَ الظَّهِيرَةِ وَمِن بَعْدِ صَلَاةِ الْعِشَاء ثَلَاثُ عَوْرَاتٍ لَّكُمْ لَيْسَ عَلَيْكُمْ وَلَا عَلَيْهِمْ جُنَاحٌ بَعْدَهُنَّ طَوَّافُونَ عَلَيْكُم بَعْضُكُمْ عَلَى بَعْضٍ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمُ الْآيَاتِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ 58. Эй иймон келтирганлар! Қўлингизда мулк бўлганлар ва ўзингиздан балоғатга етмаганлар сиздан уч вақтда изн сўрасинлар: бомдод намозидан олдин, пешинда, кийимларингизни ечадиган пайтингизда ва хуфтон намозидан сўнг. (Ушбу) уч вақт сиз учун авратдир. Улардан кейин сизга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ. Улар атрофингизда айланиб юрувчидирлар. Баъзиларингиз баъзиларингизнинг (атрофингизда айланиб юрувчиларсиз). Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир.
Олдинги оятларда бировнинг уйига кириш учун албатта изн сўраш лозимлиги айтилган эди. Ушбу ояти каримада эса уй ичидагилар ҳам бир-бирларининг олдига кириш учун изн сўрашлари кераклиги ҳақида гап юритилмоқда.
Авваллари қул ва чўрилар, ҳозирда уй хизматчилари, одатда, хонадон ичида аралашиб юрадилар. Шунингдек, кичик ёшдаги болалар ҳам. Кўплар бу ҳолатларга беписандлик билан қарайдилар. Аслида эса «бу қул, бу чўри» ёки «бу ўзимизнинг хизматчимиз-ку», ёхуд «бу ўзимизнинг балоғатга етмаган кичик боламиз-ку» демасдан, ҳушёр бўлиш керак. Қул ва хизматчилардан ҳам авратни эҳтиёт қилган маъқул. Болаларнинг эса одоб-ахлоқ доирасида тарбия топишларига аҳамият бериш керак. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бу ишга алоҳида эътибор қаратиб, Қуръони Каримда оятлар нозил қилиб, унинг ҳукмини баён қилмоқда.
«Эй иймон келтирганлар! Қўлингизда мулк бўлганлар ва ўзингиздан балоғатга етмаганлар сиздан уч вақтда изн сўрасинлар».
Яъни қул ва чўриларингиз ҳамда балоғатга етмаган кичик ёшдаги болаларингиз сиз турган хос жойга киришдан олдин уч вақтда изн сўрасинлар. Ўша вақтларнинг биринчиси:
«...Бомдод намозидан олдин...»
Чунки бу вақтда одам ҳали ўрнида ётган бўлади. Агар улар изн сўрамай кирсалар, ноқулай ҳолат юзага келиши мумкин.
Иккинчиси:
«...Пешинда, кийимларингизни ечадиган пайтингизда...»
Айниқса, Қуръон нозил бўлган иссиқ ўлкаларда Пешин вақтида ечинмасдан салқинлашнинг, дам олишнинг ҳеч иложи йўқ. Бу пайтда ҳам изнсиз кириш ноқулай ва гуноҳ ишга сабаб бўлиши мумкин.
Мазкур вақтларнинг учинчиси:
«...Хуфтон намозидан сўнг».
Бу вақтда ҳам кишилар ечиниб, дам олаётган бўлади.
«(Ушбу) уч вақт сиз учун авратдир».
Яъни авратлар очиладиган вақтдир. Шунинг учун қул ва чўрилар ҳам, балоғатга етмаган ёш болалар ҳам изн сўраб кирсинлар.
«Улардан кейин сизга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ».
Яъни ўша вақтлардан бошқа пайт қул-чўриларингиз ва балоғатга етмаган ёш болаларингиз изн сўрамай кирсалар, ҳеч бирингизга гуноҳ йўқ. Чунки
«Улар атрофингизда айланиб юрувчидирлар. Баъзиларингиз баъзиларингизнинг (атрофингизда айланиб юрувчиларсиз)».
Одатда, хизматчилар ва ёш болаларнинг кириб-чиқишлари кўп бўлади. Уларга ҳар киришда изн сўраш жорий қилинса, қийинчилик туғилади. Шунинг учун мазкур аврат вақтларидан бошқасида изн сўрамай киришларига рухсат берилди.
«Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир».
Аллоҳ ўта билувчи, ўта ҳикматли Зотдир.
Унинг ҳар бир ояти, ҳар бир ҳукми илмга, ҳикматга асослангандир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:07 | Савол-жавоблар | 180 | Оила ва турмуш