Иш ҳаққини ёки бошқа моддий ҳаққини талаб қилиш

Ассалому алайкум! Мен бирор жойда ишлаган бўлсам мени иш ҳаққимни беришмаса ёки атайдан чўзишса, мен иш ҳаққимни ундириш учун қандайдир куч ишлатсам бўладими? Мободо қизишиб унга бирор буюм кесувчи восита билан жарохат етказиб қўйсам, у жарохатланса ёки оламдан ўтиб қолса мен айбдор бўламанми? Яхши муомила билан иш битмаса у эшитмаса қўлингдан келганини қилавер деса, мен гунохкор бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Куч ишлатишга ҳаққингиз йўқ. Мабодо шундай қилсангиз албатта гуноҳкорсиз. Ҳақни ундириш учун маҳкамага мурожаат қилиш лозим. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 12:13 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar