Насроний аёл маҳр оладими
Ассаламу алайкум! 1 Насроний аёл ҳам маҳр оладими? 2 Бир Мусулмон эркак насроний аёлга уйланса, у аёлнинг эрининг устидаги ҳақлари ҳудди муслима аёлнинг ҳақлари билан бир ҳилми? 3 Никоҳда аёл томонда гувоҳ келишлиги шартми ёки куёв томон 3 ёки 4 та гувоҳ келтирса кифоя қиладими. 4 Гувоҳлар Мусулмон бўлишиги шартми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Унга ҳам маҳр бериш вожиб.2) Насроний аёлнинг мусулмон аёлдан меросдан бошқа ҳуқуқларида фарқ йўқ. Мусулмон ва ғайридинлар ўзаро мерос олишмайди.3) Аёл томонидан гувоҳ бўлишлиги шарт эмас.4) Келин мусулмон бўлса гувоҳлар ҳам мусулмон бўлиши шарт. Келин зиммия бўлса гувоҳлар ҳам зиммий бўлиши жоиз. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 12:13 | Савол-жавоблар | 169 | Оила ва турмуш